Тезкор хабар. Эрон терма жамоаси бош мураббийсиз қолди
8 Январ 09:40 | 1164

2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг Осиё минтақасидаги сўнгги саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган Эрон терма жамоаси бош мураббийи ўз лавозимидан бўшаш тўғрисида Эрон Футбол Федерацияси Президенти номига ариза ёзди.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум бўлишича, Карлуш Кейруш Эрон Футбол Федерацияси Президенти билан беш соатлик баҳс-мунозаралардан сўнг бу қарорга келган.

Унинг бу қарорга келишига 2018 йилги Жаҳон Чемпионати Саралаш баҳслари учун тайёргарлик режасига етарлича эътибор берилмагани сабаб бўлган. Чунки Эрон терма жамоасининг Марокашга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинган эди. У ҳам етмаганидек “Персополис” клубининг бош мураббийи Бранко Иванковичнинг Эрон терма жамоасининг навбатдан ташқари машғулотларини кескин танқид қилгани сабабли, Карлуш Кейруш терма жамоада тўп сурадиган “Персополис” клубининг барча аъзоларини машғулотлардан озод қилган эди.

Маълумот ўрнида, эронликлар 2016 йилги мавсумда бирор марта ҳам мағлубият аламини тортиб кўрмади. Улар 2018 йилги Жаҳон Чемпионати сўнгги саралаш босқининг дастлабки даврасини гуруҳда биринчи ўринда тамомлади. Ҳамда, ФИФА рейтингига кўра Осиё минтақасидаги давлатлар орасида биринчи ўринга лойиқ деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002