"The Sokhibov" блоги. Гвардиоланинг "шпион" эканлигига ишонасизми?

23 ноябрь,2017, 14:05 858

Бу фикрлар Гвардиола “Бавария”ни тарк этиб, “Сити”га ўтган пайтдаёқ туғилган эди.

Тасаввур қилинг, Гвардиола Испания ташқи разведкасининг энг устаси фаранг агентларидан бири (лекин бунақа разведканинг борлиги ҳақиқатдан йироқ). Жосуслар ишининг янги босқичга ўтиши билан, биз энди махфий маълумотлар билан эмас, балки испан футболига боғлиқ бўлган “шивир-шивир”лар билан иш кўрамиз. Бунинг учун Гвардиола аввал “Бавария”га, кейин “Сити”га жойлашиб олди. Бу услубни Пепнинг ўзи ўйлаб топмаган, дейишингиз мумкин, балки Гвардиоланинг ўзи ҳам бошқача фикрдадир. Шундай бўлган тақдирда ҳам,  "Барселона” да муваффақиятли ўтган тажрибадан сўнг Пепга шундай дейишади: “Тажрибангни бошқа мамлакатларда ҳам қўлласак, футболда испанлар монархиясини ўрнатган бўлардик...”

Ҳар ҳолда бутун дунёни лол қолдириш воситаси сифатида футболнинг танлангани чакки эмас. Бу ерда молиявий омил ҳам борлигини унутмаслик лозим.

Эҳтимол, испан разведкаси ҳақидаги гапларнинг бари уйдирмадир (ҳақиқатан ҳам бундай разведка йўқ). Балки Гвардиола болалигида бутун дунёни лол қолдиришга аҳд қилгандиру, тенгдошларининг гапига учиб, футболни танлагандир. Тўғри, ундан яхшигина футболчи чиқди, бироқ дунёни лол қолдирадиган даражада эмас. Кейинчалик қандайдир илоҳий куч унинг қулоғига бошқа қитъада Лионель исмли иқтидорли болакай туғилажагини шипшиди, шекилли, мураббийлик қилишни маъқул кўрди. Болакайнинг иқтидорига ҳайкалтарошдек сайқал бериш орқали ўзининг ниятларини амалга оширишни режалаштириб қўйган кўринади. “Барса”да муваффақиятни ўз томонига яхшилаб “оғдириб олгач”, ўз рекордини янгилаш учун “Бавария”га йўл олди. Кейин навбат “Сити”га...  Бу Гвардиоланинг ўзига хос стратегияси...

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.