"Торино" Белоттининг нархини кўтармоқда

 

"Торино" бош мураббийи Синиша Михайлович Италия чемпионатининг 27-турида рақиб дарвозасига учта гол урган Андреа Белоттининг имкониятларини юқори баҳоламоқда.

- Белотти ёрқин ўйин кўрсатмоқда, - деди Синиша Михайлович. - Лекин уни яна ўсишда давом этиши керак. Лигада унга ўхшаган футболчилар бор, албатта. Белотти жаҳоннинг энг зўр футболчиларидан бирига айланишга ҳаракат қиляпти. Агар Андреа шундай ўйнашда давом этса, клуб президенти унинг трансфер нархини 100 минг еврога кўтаришга мажбур бўлади.

Андрей Белотти А серияда 24 та учрашувда 22 та гол уриб, тўпурарлар баҳсида якка пешқадамга айланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!