“Торино” “Рома”ни кубокдан чиқариб юборди

Ҳозиргина Италия кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Рома” ҳамда “Торино” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Римда кечган қарама-қаршиликда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.

Биринчи бўлим сўнггида Лоренцо Де Сильвестри ҳисобни очди. 72-дақиқада Симоне Эдера ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Орадан беш дақиқа ўтиб, Эдин Жеко ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Бироқ у меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Ўйин сўнггида эса Патрик Шик ҳисобни қисқартиришга эришди. Шу тариқа, “буқалар” чорак  финал йўлланмасига эга чиқдилар.

Италия кубоги. 1/8 финал

Рома – Торино 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 39 де Сильвестри, 0:2 – 72 Эдера, 1:2 – 85 Шик.

Рома – Скорупски, Морено, Эмерсон, Бруно Перес, Жезус, Стротман (Джеко, 76), Гоналон, Ундер (Перотти, 61), Жерсон (Пеллегрини, 67), Эль-Шаарави, Шик.

Торино – Милинкович-Савич, Войнович, Молинаро, де Сильвестри, Моретти, Аккуа, Вальдифьори (Ринкон, 78), Оби, Эдера (Бойе, 85), Ньянг (Беренгер, 72), Белотти.

Огоҳлантиришлар: Ньянг (27), Гоналон (57), Моретти (77).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!