Тошкентда ОФК аёллар футболи кунига бағишланган футбол фестивали ўтказилди

29 март, 12:57 278

Тошкентда ОФК аёллар футболи кунига бағишланган футбол фестивали ўтказилди

 

Ўзбекистон футбол Федерацияси ташаббуси билан бугун, 29 март куни Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аёллар кунига бағишланган анъанавий футбол фестивалини ўтказилди.

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад болалар спортини ривожлантириш, ёшларда футболга бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда соғлом турмуш тарзини илгари суришдан иборат бўлди.

Ўзбекистон футбол Федерациясидаги сунъий қопламали майдонда ўтказилган мусобақаларда Тошкент шаҳрининг барча туманларидан 10 ёшгача бўлган 200 нафардан ортиқ қизлар иштирок этди.