Тошкентда дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

 

Тошкентда дзюдо бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати  баҳслари старт олди. Кеча мусобақада иштирок этувчи спортчилар Ўзбекистон дзюдо федерациясида рўйхатдан ўтишди ва вазн ўлчаш маросимида қатнашишди. Бугундан эса беллашувлар расман бошланади.

Мусобақанинг биринчи кунида -63 кг, -70кг, -78кг, +78 кг, -81кг, -90кг, -100кг, +100кг вазндаги полвонлар татамига чиқишади. Бугун соат 16:00га қадар вазн тоифалар бўйича саралаш баҳслари ўтказилса, 17:00дан бошлаб финал жанглари бўлиб ўтади ва ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлади. Бугун шунингдек, Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилади.

Эртага, 2 март санасида эса -48кг, -52кг, -57кг, -60кг, -66кг, -73кг вазн тоифасида мусобақалар бўлиб ўтади. Таъкидлаш керакки бу сафарги мамлакат чемпионати беллашувларида Ўзбекистоннинг энг кучли дзюдочилари иштирок этишмоқда.

Бу эса мусобақага бўлган қизиқишни янада ошириши шубҳасиз. Зеро, Ўзбекистон чемпионатида зафар қучадиган спортчилар ушбу мавсумда халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилиш имконига эга бўлишади. Эслатиб ўтамиз, мусобақага “Ўзбекистон” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!