Тошкентда ташкил этиладиган хоккей клуби КХЛда қатнашиши мумкин

12 октябрь,2017, 14:47 964

Тошкентда ташкил этиладиган хоккей клуби КХЛда қатнашиши мумкин

Континентал хоккей лигасида биринчи марта Ўзбекистон клуби қўшилиши мумкин. Б ҳақда Р-Спорт хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, яқин икки мавсумда КХЛга Тошкент клуби аъзо бўлиши кутилмоқда.

Январь ойи охирида Ўзбекистон пойтахтида “Ҳумо Арена” муз саройи қурилиши бошланди. Ушбу спорт комплекси 12 минг томошабинни ўз бағрига сиғдириши кўзда тутилган. Сарой 2018 йилнинг кузида фойдаланишга топширилиши мумкин.

Ушбу сарой очилиш маъросимидан сўнг, КХЛ чемпионатида “Бинокор” уй ўйинларини ўтказади. Клубнинг лигага кириш шартлари саройнинг ишга тушишига боғлиқ. Шундан сўнг КХЛ билан аниқ музокаралар бошланади.

Клубни халқаро ERIELL компанияси молиялаштириши кутилмоқда. 

Собиқ иттифоқ даврида “Бинокор” 1973-1988 йилларда биринчи лигада қатнашганди.

Айни пайтда КХЛда 7 давлатдан 27 клуб иштирок этмоқда – Россия, Беларусь, Қозоғистон, Латвия, Хитой, Финляндия ва Словакия. 2017/18 йилги мавсум якунида учта клуб лигани тарк этади.