“Тоттенхэм” Ламелани мавсум охирига қадар йўқотди

30 март, 20:55 330

“Тоттенхэм” Ламелани мавсум охирига қадар йўқотди


Англиянинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Эрик Ламела жароҳати сабабли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Ламела сўнгги марта 2016 йил октябрда майдонга тушган. Шундан буён 25 ёшли футболчи Аргентинада белидан олган жароҳатини даволаш билан банд.

Ламеланинг соғайиши секин ўтмоқда ва қайтадан операция қилинди. Клуб раҳбарияти мутахассислар билан келишиб, унинг соғлиғини тўлиқ тиклаш учун вақт беришга қарор қилган.

Аммо унинг қачон майдонга қайтиши аниқ маълум эмас. У бу мавсум “Тоттенхэм” сафида 14 ўйинда 2 гол (7 пас)га муаллифлик қилган.