"Тоттенхэм" Сиссокони сотишга тайёр

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Мусса Сиссоко ёзда ўз жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки Мусса Евро-2016 мусобақаларида Франция терма жамоаси таркибидаги ёрқин ўйинлари билан порлаб чиққан эди. Айнан шундан сўнг "шпорлар" Сиссоко учун "Ньюкасл"га 30 миллион фунт бериб, уни сотиб олишган эди.
Аммо, футболчи  шимолий Лондонда ўзини кўрсата олмади. Шу сабабли ҳам у премьер-лигада ҳозиргача бор йўғи 6та ўйинда асосий таркибда майдонга тушган ҳолос.
Маълумотларга кўра "Тоттенхэм" Сиссокони ёзда сотиб юбормоқчи. Агар қайсидир клуб франциялик футболчи учун 30 миллион фунтдан кўпроқ тўлай олса Мусса ўша жамоага ўтади.


Айтиш керакки Сиссокога Италиянинг "Милан" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аммо, футболчининг нарҳи "россонерилар"ни ҳам ўйлаб кўришга мажбур қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!