"Тоттенхем" мавсум олдидан илк трансферини амалга оширади

Инглиз нашрларида ёзишларича, Англиянинг “Тоттенхэм” клуби Голландиянинг “Аякс” жамоаси билан ҳимоячи Давинсон Санчес борасида келишувга эришди.

Хабарда айтилишича, трансфер суммаси 28 млн фунтни ташкил этади. Томонлар яна 14 млн миқдоридаги бонус бўйича ҳам келишганлар.

Илгарироқ, Санчес “Аякс” раҳбариятига жамоадан бошқа ўйнаш истагида эмаслигини айтиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этиш жоиз, ушбу трансфер амалга ошса, бу "шпорлар" учун мазкур трансфер бозорида амалга оширган илк трансфер бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!