“Цементчи” биринчи ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқда

28 март,2017, 15:20 386

“Цементчи” биринчи ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқда

 

Ниҳоят қувасойлик  футбол мухлислари орзиқиб кутган кунлар яқинлашмоқда. Шанба куни марказий “Цементчи” ўйингоҳда биринчи лига-2017 очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Ўша куни “Цементчи” Нукуснинг “Орол” жамоасини қабул қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ҳозирда жамоа “Орол”га қарши тайёргарликни давом этдирмоқда.

Клуб футболчилари бу мавсумда ўз мухлисларини хурсанд қилиш учун астойдил тайёргарлик кўрмоқдалар. Машғулотлар “Цементчи” стадионда бўлиб ўтмоқда.

Биринчи лига 1-тур

1-апрель шанба

“Цементчи” (Қувасой) – “Орол” (Нукус)