“Цементчи” ўз уйида “Хоразм”ни фақат йирик ҳисобда мағлуб этган. Превью

3 апрель,2017, 12:13 461

“Цементчи” ўз уйида “Хоразм”ни фақат йирик ҳисобда мағлуб этган. Превью

 

Ўзбекистон биринчилигининг 2-туридан ўрин олган ”Цементчи” – “Хоразм” учрашуви 4 апрель санасида Қувасойда “Цементчи” марказий ўйингохида бўлиб ўтади. “Цементчи” шу куни Урганчнинг “Хоразм” жамоасини қабул қилади. “Цементчи” матбоут котиби ушбу баҳс олдидан “Хоразм” жамоаси хакида маълумотларни тақдим этди.  

“Хоразм” жамоаси бошқарувни ушбу мавсумдан бошлаб янги бош мураббий Александр Ежов ўз қўлига олди. Ушбу мураббий мавсум аввалидан жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтира олишга эришди. Таркибга бир қатор футболчиларни жалб қилди. Хусусан, “Цементчи” жамоасининг нукуслик хужумчиси Нурлибек Таласбаевни, ўтган мавсум “Олмалиқ”да харакатланган тажрибали химоячи Айбек Нурбоевни ва яна бир қатор етакчи футболчилар билан жамоа таркибини кучайтириб олди, дейиш мумкин.

Ўтган мавсумда “Хоразм” 32 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та ғалаба, 6 та дурранг ва 14 бор мағлубиятга учраган. Рақиблар дарвозаларига 56 та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 50 та гол ўтказиб юборишган. Тўплар фарқи +6. Мавсум якунига кўра “Хоразм” 42 очко тўплаб, турнир жадвалини 7-поғонада якунлаган.

“Цементчи” шу кунгача “Хоразм” жамоаси билан ўзаро расмий ўйинларда 4- маротаба рўбаро келган.

Ўтказилган 4 та учрашувда “Цементчи”нинг қўли баланд келган бўлса, 1 та учрашувда урганчликлар ғалаба қозонишган.

2015 йил 17 май.            

Хоразм – Цементчи 1-0

2015 йил 10 сентябр      

Цементчи- Хоразм 4-0

2016 йил 5- июн 13-тур      

Хоразм – Цементчи 1-2

Голлар- Эрбол Сейтназаров, Рахматилло Мелибоев 2 та

2016 йил 12 ноябр 23-тур

Цементчи- Хоразм 5-0

Голлар: Даврон Маматов (30), Жамшид Қобулов (33), Рахматилло Мелибоев (47), Элёр Мамасолиев (51), Отабек Ахмаджонов (76)

Хакамлар: Д.Пислегин (Тошкент), И.Носиров (Наманган), Э.Турсунов (Наманган)

Инспектор: И.Рахимов (Андижон)

Демак, 4 апрель сешанба куни марказий “Цементчи” стадионида 2-тур учрашувлари доирасида “Цементчи” - “Хоразм” учрашуви 15:30да бошланади.