“Цементчи”нинг навбатдаги рақиби 3 ўйинда 1 та гол уриб олий лигага чиқмоқчи бўлган “Сурхон” ҳақида

14 апрель,2017, 15:16 561

“Цементчи”нинг навбатдаги рақиби 3 ўйинда 1 та гол уриб олий лигага чиқмоқчи бўлган “Сурхон” ҳақида

 

Ўзбекистон биринчилиги бахслари аста секинлик билан қизғин паллаларга кириб бормоқда. Мусобақанинг  4-тур доирасида 16 апрель куни бу йилги мавсумда ўз олдига Олий лигага чиқиш вазифасини қўйган икки жамоа Термиз шахрининг “Сурхон” ва Қувасой шахрининг “Цементчи” жамоалари тўқнаш келадилар. Шу куни “Цементчи” жамоаси Сурхандарё вилоятининг Термиз шахрида “Сурхон” жамоаси мехмони бўладилар.

“Цементчи” матбуот хизмати ушбу ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Сурхандарё вилоятининг  “Сурхон” жамоаси 1968 йилда “Чегарачи” номи билан ташкил этилган. Жамоа турли даврларда олий ва биринчи лига бахсларида турлича номлар билан иштирок этган.

• 1968—1968 — «Чегарачи»

• 1969—1973 — «Автомобилист»

• 1974—1974 — «Спартак»

• 1975—1983 — «Автомобилист»

• 1984—1984 — «Сурхан» (Сурхан)

• 1985—1993 — «Сурхан»

• 1994—1996 — «АСК»

• 1997—2008 — «Сурхан»

• 2009—2010 — «Динамо-Хамкор»

• 2012 — «Сурхан»

2017 йилдан Сурхондарёда вилоят хокими ва футбол мутассади рахбарларининг ташаббуси билан «Нефтчи» (Жарқўрғон) номи билан яна жамоа қайтадан ташкил этилди. Жамоа пулка бахсларида ғолиб чиқиб биринчи лига йўлланмасини қўлга киритгач яна бу жамоага “Сурхон” номи берилди.

Турли йилларда «Насаф» (Қарши), «Қизилқум» (Навоий) профессионал футбол клубларида матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган Эркин Холбобоев «Сурхон» профессионал футбол клуби Ижрочи директори, «Машъал» (Муборак), «Норин» (Ҳақулобод) ва «Хоразм» каби жамоаларда фаолият кўрсатган мутахассис Вали Келдиев эса жамоа бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Ушбу мавсумда “Сурхон”  ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйган бўлсада, мавсумни у қадар омадли бошлай олмади. Ўтган учта турда рақиблар дарвозасига фақат битта гол киритиб, барча учрашувларда дурранг натижаларни қайт этди;

1-тур.  «Локомотив-БФК» – «Сурхон» – 0:0.

2-тур.  «Хотира-79» – «Сурхон» 1:1

3-тур.  «Сурхон» – «Уздонгжу» 0:0

Янги ташкил этилган “Сурхон” жамоаси билан “Цементчи” илк маротаба тўқнаш келади. Учрашув 16 апрель якшанба куни Термиз шахридаги марказий ўйингохда бўлиб ўтади.

 2017 йил 16 апрель.

Ўзбекистон биринчилиги. 3-тур. 

«Сурхон» (Термиз) – «Цементчи» (Қувасой)

Ҳакамлар: К. Расулов (Қарши), М. Турдиев (Жиззах), Ф. Достонов (Жиззах)

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.