649 0

UFC чемпиони Конор Макгрегор бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерга қарши бўладиган жангга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бир неча кун олдин ирландиялик жангчининг спарринг рақиби Поли Малиньяжи жанжалли тарзда Макгрегорнинг машғулотлар лазерини тарк этган.

Шундан сўнг Малиньяжи ва Макгрегор бунга матбуотни айблаган. Шу орада эса иккинчи ярим енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони Василий Ломаченко UFC чемпионига спарринг рақиб бўлиш учун таклиф юборган ва буни ўзининг твиттер саҳифасига жойлаган.

Бу ерда у: “Конор, сенинг нималарга қодирлигингни текшириш учун спарринг шерик зарурми? Қўнғироқ қил, деб ёзган.

Lomachenko

Бироқ ҳозирча, бу таклифга Макгрегор томонидан бирор бир жавоб берилганича йўқ. Эслатиб ўтамиз, Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жанг бокс қоидалари бўйича 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98