Украиналиклар Шевченкога ишонч билдиришди

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко терма жамоадаги фаолиятини давом эттиради, дея хабар бермоқда Football.ua нашри.

Юқорида номи тилга олинган манба берган хабарга кўра, Шевченко Украина Футбол Федерацияси билан 2020 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Маълумот учун, "Шева" 2016 йилда Украина терма жамоасини қабул қилиб олган эди. Унинг бошқарувида украиналиклар 2018 йилги мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!