Улуғбек Бақоев "Бухоро" олдига қандай вазифа қўйилганини маълум қилди

“Машъал” – “Бухоро” баҳсидан сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жуда қийин баҳс бўлди. Биринчи таймда кўнгилдагидек ўйнолмадик. Аммо иккинчи бўлимда нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик.

"Бухоро" олдига қандай мақсад қўйилган? Ҳар ўйинда майдонга ғалаба қозониш учун майдонга тушиш бизнинг асосий вазифамиз. Нима бўлишини эса охирида кўрамиз.

Ҳар доим идеаль ҳолатда бўлишнинг иложи йўқ. Шунинг учун хатоларимизни секин-секин бартараф этамиз.

Легионер футболчимиз ўйнамади? У ҳозир ўз формасида эмас. Агар у тайёр бўлса майдонга тушади, - дейди Бақоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!