Улуғбек Бақоев: Иккинчи даврада хали таркибимизни кучайтирамиз

25 июнь,2017, 22:22 515

Улуғбек Бақоев: Иккинчи даврада хали таркибимизни кучайтирамиз

Олий лиганинг 15-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Бухоро”ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг “Бухоро” бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманига қатнашди. Бу ҳақда “Сўғдиёна” клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Авваламбор барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан табриклайман. Барча ҳамюртларимизни ушбу байрам билан табриклайман ва юртимиз тинч, ватанимиз ва футболимиз бунданда ривожланишига тилакдошман.

Ўйин жуда асабий ва оғир ўтди. Бугун очиқ футбол намойиш этдик. Ғалаба қозонишимиз, мағлубиятга учрашимиз ва дуранг натижа ҳам қайд этишимиз мумкин эди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар бугун майдонда ўз характерини ва иродасини кўрсатишди ва натижада ғалаба қозондиr.

- Иккинчи даврада “Бухоро”жамоаси кучайтириладими?

- Бир нечта футболчилар билан музокаралар олиб бораяпмиз. Жамоа таркиби бир неча футболчилар билан тўлдирилиши кутилмоқда. Таркибимиз кучаяди. Айрим позицияларда муаммоларимиз бор. “Сўғдиёна” жамоасинига раҳмат айтмоқчиман. Уларга келгуси ўйинларига омад тиламоқчиман.

- “Бухоро”нинг бугунги ўйинларида хужумда аниқликлар етишмади

- Бу менимча футболчиларнинг  психологик томондан деб ўйлайман. Ҳар бир футболчи гол ургиси келади. Футболда муҳими натижа ва биз бунга эришдик. Шаҳримизни, жамоамизни ва муҳлислармизни ғалаба билан табриклайман - деб айтиб ўтди "Бухоро" устози.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.