Умид Аҳмаджонов Испанияда "Реал Мадрид" клуби раҳбарияти билан учрашади

2388

Умид Аҳмаджонов Испанияда

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ва Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов "Реал Мадрид" клуби Академияси директори Хулио Ронко ва Испания футбол федерацияси раҳбарияти таклифига биноан расмий сафар билан Испанияга жўнаб кетди.

Сафардан кўзланган аосий мақсад "Реал Мадрид" академияси филиалини Тошкентда очиш, шунингдек, Испания футбол федерацияси раҳбарияти билан мураббийлар тайёрлаш ва болалар футболини ривожлантириш борасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат. Бундан ташқари сафар давомида Испаниядаги бир қатор таниқли футбол мутахассислари билан учрашиб, фикр алмашиш белгиланган.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов "Реал Мадрид" футбол клуби раҳбарияти томонидан 21 январь куни Ла лиганинг 20-туридан ўрин олган "Реал Мадрид"- "Депортиво" учрашувини бевосита "Сантьяго Бернабэу" стадионидаги президент ложасидан томоша қилишга таклиф этилган.

23 январь куни эса Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказиши режалаштирилган.