Унаи Эмери: ПСЖ  ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатди

 

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери ЕЧЛ нимчорак финал дастлабки ўйинида “Барселона”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Биз бирдам жамоа эканлигимизни кўрсатдик. ПСЖ бу баҳсда ўзини йўқотиб қўймади ва буюк жамоага қарши ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этди. Бу ғалабага ишониб қолмаслигимиз керак. Жавоб ўйинида сергакликни йўқотмаслигимиз талаб этилади, - дейди Унаи Эмери.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг жавоб беллашуви 8 март куни Каталонияда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!