"Уотфорд" Ньянги олганини расман эълон қилди

 

Англия премьер-лигасида иштирок этаётган "Уотфорд" клуби "Милан" ҳужумчиси Мбайе Ньянг таркибга қўшилганини расман эълон қилди.

"Уотфорд" бу ҳужумчини жорий мавсумнинг якунигача ижарага олди ва янги мавсум олдидан трансфер ҳуқуқини қўлга киритиш имконияти ҳам бор.

22 ёшли франциялик футболчи янги жамоасида 21-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Жорий мавсумни Италия чемпионатида бошлаган футболчи "Милан" таркибида 18 та учрашувда майлонга тушиб, учта тўп киритганди.

Ньянг "Милан"га 2012 йили ўтган ва жами 77 учрашувда 12та голга муаллифлик қилган. Маълум муддат ижара асосида "Монпелье" ва "Женоа"да ўйнаган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!