Усмон Дембеле: "Барселона"да яна узоқ вақт қолмоқчиман

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле жорий мавсум жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабаб жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Бор йўғи ўтган бир мавсумни деб жамоадан кетмоқчи эмасман. Менинг “Барселона” билан беш йиллик шартномам бор ва мен бу ерда яна узоқ қолмоқчиман.

Агар Гризманн келса, асосий таркиб учун бўладиган рақобат? Бу “Барса” ва бу ерда ҳар доим шундай бўлади. Коутиньонинг келганидан ҳам жуда хурсандман”, - дейди Дембеле.

Эслатиб ўтамиз, Дембеле “Барселона”га ўтган йилнинг ёзида Дортмунднинг “Боруссия”сидан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум Ла Лигада жами 12та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 5та голига ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!