"Uzbek Tigers": Хитой аждарларига қарши рингга ким чиқади?

 

The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида “С” иштирок этаётган жамоалар 18 март куни тўртинчи тур учрашувларини ўтказади. Нуфузли мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган "Uzbek Tigers" боксчилари шу куни Тошкентда Хитойнинг "China Dragons" жамоасини қабул қилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, "Uzbek Tigers" жамоаси бўлажак учрашувга ўта кучли таркибни танлади.

"Uzbek Tigers" жамоаси шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади:

52 кг: Аброржон Қодиров - Ўзбекистон чемпионатлари совриндори

60 кг: Муроджон Аҳмадалиев - Олимпия ўйинлари совриндори

69 кг: Шаҳрам Ғиёсов - Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби

81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби

+91 кг: Баҳодир Жалолов - жаҳон чемпионати совриндори

"Uzbek Tigers" жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев жамоанинг захирасига Ҳасанбой Латибохунов, Улуғбек Дусмуродов, Фазлиддин Мелибоев, Мадиёр Саидраҳимов ва Мирзобек Ҳасановни киритган.

Мураббийлар штаби Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ва Равшан Хўжаевдан таркиб топган.

Аввалроқ, "Uzbek Tigers" жамоасининг рақиби "China Dragons" таркиби ҳам эълон қилинган эди.

"Uzbek Tigers" - "China Dragons" учрашуви шу йилнинг 18 март куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 18:30да бошланади.

SPORTS.uz ахборот портали "Uzbek Tigers" - "China Dragons" учрашувини матнли онлайн трансляция қилади.

 

 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!