"Uzbek Tigers"нинг рақиби "China Dragons" Тошкентга энг зўр боксчиларини олиб келади

9 март, 09:20 1540

 

The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида “С” иштирок этаётган жамоалар 18 март куни тўртинчи тур учрашувларини ўтказади. Нуфузли мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган "Uzbek Tigers" боксчилари шу куни Тошкентда Хитойнинг "China Dragons" жамоасини қабул қилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, "China Dragons" бош мураббийи Аймин Денг Тошкентда бўладиган жангларга энг кучли боксчиларни олиб келадиган бўлди.

Бўлажак жангда “Хитой аждарлари” шарафини беш нафар боксчи ҳимоя қилади:

52 килограмм

Йонг Чанг – Хитой чемпионати-2016 ғолиби

60 килограмм

Сен Ванг – Хитойнинг амалдаги чемпион

69 килограмм

Вей Лиу – 2015 йилги жаҳон чемпионати совриндори

81 килограмм

Жиабин Хуанг – 2016 йилги Хитой чемпиони

+91 килограмм

Хайпенг Му – 2015 йилги Хитой чемпиони

"Uzbek Tigers" - "China Dragons" учрашуви шу йилнинг 18 март куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 18:30да бошланади.

SPORTS.uz