“Uzbek Tigers” аъзолари Осиёнинг кучли боксчилари қаторидан ўрин эгаллашди

  • 13 декабрь, 2017, 16:03
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Осиё бокс Конфедерацияси томонидан ўтказилган йилнинг энг яхшиларини  аниқлаш бўйича сўровномалари якунланди.

Tecno

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) турнирининг энг яхши осиёлик боксчилари номзод спортчилар кучли учталигидан Исроил Мадримов ва Абдулҳай Шораҳматов ўрин олишди.

Ушбу номинация бўйича энг кўр овоз тўплаган (36,8%) қозоғистонлик Асланбек Шимбергенов биринчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, иккинчи ўринда эътироф этилган Исроил Мадримов 30,5% овоз олган бўлса, Абдулҳай Шораҳматов 19% овоз олди.

>>> Шаҳрам Ғиёсов Осиёнинг энг яхши боксчиси деб топилди
>>> Ёш боксчиларимиз Осиёнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!