"Uzbek Tigers" боксчиларининг рақиблари номи эълон қилинди

  • 16 февраль, 2017, 09:35
  • 0
  • Бокс
 

 

The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоаси иккинчи учрашувини Қозоғистоннинг "Astana Arlans Kazakhstan" жамоасига қарши ўтказади.

18 февраль куни Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳридаги "Zhastar Sports Palace" спорту мажмуаси мезбонлик қиладиган "Astana Arlans Kazakhstan" - "Uzbek Tigers" учрашуви бешта вазн тоифасида ўтказилади.

Бу икки жамоа ўтган мавсумда ҳам ўзаро куч синашган эди. 

Гуруҳнинг марказий учрашувида қуйидаги боксчилар ўзаро куч синашади:

52 килограмм вазн тоифаси: Олжас Саттибаев - Аброржон Қодиров

60 килограмм вазн тоифаси: Закир Сафиуллин - Муроджон Аҳмадалиев

69 килограмм вазн тоифаси: Асланбек Шимбергенов - Шаҳрам Ғиёсов

81 килограмм вазн тоифаси: Нурдаулет Жарманов - Бектимир Мелиқўзиев

+91 килограмм вазн тоифаси: Камшибек Кункабаев - Баҳодир Жалолов

"Astana Arlans Kazakhstan" - "Uzbek Tigers" учрашуви натижасини SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!