“Uzbek Tigers” дастлабки икки жангни сафарда ўтказади
7 Январ 12:48 | 738

Хабарингиз бор, 3 февраль куни Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) VII мавсумига старт берилади. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Uzbek Tigers жамоаси дастлабки иккита беллашувларни сафарда ўтказади.

Олдинига Хитойнинг “China Dragons” боксчилари билан куч синашса, 17 февраль куни ўтган мавсумда ҳам рақиблик қилган “Astana Arlans”га (Қозоғистон) қарши рингга кўтариладилар. Гуруҳнинг учинчи турида "Uzbek Tigers" Тошкентда Россиянинг "Russian Boxing Team" жамоасини қабул қилади.

Uzbek Tigers

Тақвим билан танишинг:
3 февраль

"China Dragons" - "Uzbek Tigers"

17 февраль
"Astana Arlans" - "Uzbek Tigers"

4 март
"Uzbek Tigers" - "Russian boxing team"

17 март
"Uzbek Tigers" - "China Dragons"

1 апрель
"Uzbek Tigers" - "Astana Arlans"

21 апрель
"Russian boxing team" - "Uzbek Tigers"

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002