“Uzbek Tigers” жамоасининг тўлиқ таркиби билан танишинг

6 январь, 10:05 4448

Маълумки, 3 февраль куни Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) VII мавсумига старт берилади. Мусобақанинг “С” гуруҳида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Uzbek Tigers” жамоаси илк жангини сафарда Хитойнинг China Dragons” жамоаси боксчиларига қарши ўтказади.

Янги мавсум учун жамоа таркиби 10 вазн тоифасига ажратилган бўлиб, ҳар бир вазнда 3 нафар номзод киритилган ва жами 30 нафар боксчи ўрин олган.

Таркибдан Рио-2016 ғолиб ва совриндорлари билан бир қаторда ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган боксчилар бор. Шунингдек, бир неча янги номларни ҳам кўришимиз мумкин.

Elnur Abduraimov - Uzbek Tigers

Эслатиб ўтамиз, боксчилар айни дамда Тошкент вилоятидаги Янгиобод ўқув-машғулот базасида тайёргарликни бошлаб юборишди. Биринчи босқич машғулотлари 19 январгача давом этади.

“Uzbek Tigers” тўлиқ таркиби билан танишинг:

49кг
    Ҳасанбой Дўсматов 
    Мироншоҳ Ибрагимов
    Нодиржон Мирзааҳмедов



52кг
    Аброржон Қодиров
    Ҳасанбой Латибохунов
    Сирожиддин Ғуломжонов



56кг
    Шаҳобиддин Зоиров
    Абдулҳай Шораҳматов
    Миразизбек Мирзаҳалилов



60кг
    Муроджон Ахмадалиев
    Улуғбек Комилов
    Улуғбек Дўсмуродов



64кг
    Элнур Абдураимов
    Иқболжон Холдоров
    Алиёр Норалиев



69кг
    Шаҳрам Ғиёсов
    Фазлиддин Мелибоев
    Одилжон Аслонов



75кг
    Исроил Мадримов
    Махмуд Гаипов
    Улуғбек Ҳақбердиев



81кг
    Бектемир Мелиқўзиев
    Зуҳриддин Маҳкамов
    Мадияр Саидраҳимов



91кг
    Бобурбек Йўлдошев
    Сардорбек Бегалиев
    Сардор Ёрмуҳаммедов



+91кг
    Баҳодир Жалолов
    Мирзобек Ҳасанов
    Аслбек Солиев

Маълумот учун: WSB бутун дунёда 10 вазн тоифасида энг яхши ҳаваскор боксчилар ўртасида профессионал даражадаги мусобақа ҳисобланади. WSBнинг барча боксчиларида ўз юрти шарафини ҳимоя қилади. Ҳар бир жангда ғолиблар профессионал боксдаги каби учта ҳакам томонидан қўйилган очколар бўйича аниқланади. Шунингдек, бунда нокаут, техник нокаут ёки рад этиш ҳам мумкин.