"Uzbek Tigers"нинг навбатдаги рақиби Россиядан ғалаба билан қайтди

  • 5 февраль, 2017, 09:47
  • 0
  • Бокс
 

 

Бокс оламида энг нуфузли мусобақага айланиб бораётган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида иштирок этаётган жамоалар дастлабки учрашувларини якунланди.

SPORTS.uz ахборот портали "Uzbek Tigers" жамоаси биринчи учрашувини сафарда Хитойнинг "China Dragons" боксчиларига қарши ўтказиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрагани ҳақида хабар берган.

"Uzbek Tigers" жой олган "С" гуруҳидаги иккинчи учрашув Россияда ташкил этилди ва унда мезбонларнинг "Patriot Boxing Team" жамоаси Қозоғистоннинг "Astana Arlans Kazakhstan" боксчилари билан куч синашди.

Ушбу учрашувда қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. "Astana Arlans Kazakhstan" ғалабасини таъминлаган учрашувларда Илёс Сулаймонов, Абилхон Омонқул, Антон Пинчук рақибиларини енгди. Россияликлар Радмир Абдураҳмонов ва Батор Сагалуевнинг қўли баланд келди.

"Uzbek Tigers" навбатдаги учрашувни 18 февраль куни сафарда Қозоғистоннинг "Astana Arlans Kazakhstan" жамоасига қарши ўтказади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!