
Шоҳжаҳон эртага рақибини синган қўл билан нокаут қилмоқчи
Енгилмас профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 10 июнь куни Россиядаги Флойд Мэйвезер академиясида фаолиятидаги 10-жангини ўтказади.
Шоҳжаҳоннинг спарринг ҳамкори жаҳон чемпионлиги жанги олдидан ёрдамга муҳтож
Шоҳжаҳон Эргашевнинг аҳволи чатоқ, у рингга чиқадими?
Ушбу жангга тайёрланиш жараёнида Шоҳжаҳон чап қўлидан жароҳат олган эди.
- Спарринг учрашувида рақибга кучли зарба бердим ва қўлимда қаттиқ оғриқ турди, - деди Шоҳжахон SPORTS.uz ахборот порталига. – Бунга эътибор бермай, жангни давом эттирдим. Спаррингдан сўнг қўлим шишиб кетганини кўрдим. Шифокорлар кўригида эски жароҳатим қайталаниб, қўлим синггани аниқланди. Бири неча кун гипсда юрдим. Шундан бўлса-да, олдимиздаги жангга тайёрман.
Шоҳжаҳоннинг жароҳатини инобатга олган менежерлар унга рақиб сифатида тожикистонлик Суннатулло Раҳматуллоевни танлашди. Бу рейтинг жанги олти раунддан иборат бўлади.
Фикрлар