"Валенсия" голлар шоусида "Атлетик"дан устун келди (видео)
Испания Ла Лигасининг 7-туридан ўрин олган кечаги баҳслар голларга бой бўлди. Дастлаб "Реал Сосьедад" - "Бетис" учрашуви 4:4 ҳисоби қайд этилган бўлса, кейинроқ "Валенсия" - "Атлетик" ўйини 3:2 ҳисобида якунланди.
Бильбаоликлар устидан қозонилган қийин ғалабадан сўнг "кўршапалаклар" ўз очколари сонини 15тага етказиб олишди ва турнир жадвалида Мадриднинг "Атлетико"сини ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилиб олишди.
Қуйида "Валенсия" ҳамда "Атлетик" учрашувида киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар