Валентин Коваленко Хитой - КХДР учрашувини бошқаради

 

Шу йилнинг 6-16 декабр кунлари Шарқий Осиё футбол федерацияси (EAFF) томонидан Япониянинг Токио шаҳрида терма жамоалар иштирокида мусобақа ўтказилмоқда.

Эртага ушбу мусобақадан ўрин олган Хитой - КХДР ва Япония - Жанубий Корея терма жамоалари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик ҳакамлар Валентин Коваленко ва Руслан Серазитдинов таклиф олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Валентин Коваленко эртага Хитой - КХДР учрашувини бошқаради. Руслан Серазитдинов эса ён ҳакам сифатида ишлайди.

Ушбу мусобақа бир вақтда аёллар жамоалари ўртасида ҳам ўтказилмоқда. Ўзбекистондан таклиф этилган Эдита Миробидова эртага Жанубий Корея - Хитой учрашувида бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотда яна бир ўзбекистонлик ҳакам Зилола Раҳматова ёрдам беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!