Ван Дамм Стивен Сигал билан Тошкентда урушмайди ёхуд бекор бўлган "сюрприз"

6 сентябрь, 19:18 1153

Ван Дамм Стивен Сигал билан Тошкентда урушмайди ёхуд бекор бўлган

Хабарингиз бор, 9 сентябрь куни “Бунёдкор” стадиони Пенчак силатнинг профессионал йўналиши “Микст силат” бўйича жангларга мезбонлик қилади. Унда 9 та жанг ташкил қилиниб, 9 нафар ҳамюртимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Ушбу шоунинг нуфузини ошириш мақсадида бир қанча спорт ва кино оламининг машҳур инсонлари ҳам келиши кутилган эди. Улар орасида жаҳон кино юлдузи Жан Клод Ван Дамм ва яккакураш жанглар устаси Жек Монсон ҳам бор эди, бироқ куни кеча уларнинг кела олмаслиги расман тасдиқланди. Бунга Ван Даммнинг оғир бетоб эканлиги асосий сабаб қилиб кўрсатилган.

Шундан сўнг эса Ван Дамм ўрнига Голливуд юлдузларидан яна бири Стивен Сигал шоуда меҳмон бўлиши маълум қилинди.

SPORTS.uz порталига маълум қилишича, Сигалнинг шоуга келиши олдиндан режалаштирилган ва ҳаттоки, сюрприз сифатида икки кино юлдузнинг рингда жанг қилиши ҳам белгиланган экан.

Шартномага келадиган бўлсак, Ван Дамм расман тасдиқ хати берга ва видеотасдиқ ҳам жўнатган. Кейин гонорарнинг асосий қисми тўланиб, Нью йорк-Тошкент-Гонгконг йўналиши бўйича 3 кишига биринчи классдан авиачипта олинган. Келишув бекор қилингандан сўнг чипта пули қайтарилган. Тез орада гонорарни ҳам қайтаришга ҳаракат қилинмоқда.

Аслида бу мусобақа машҳур кишиларни чақириш эмас, балки юртимиз шарафини чет эл ареналари ҳимоя қилиб юрган спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун ташкил қилинган. Шундай экан, ушбу шоуга ташриф буюринг ва спортчиларимизни қўллаб-қувватланг ва ўзбек спортининг ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшинг.