Ван Гал: Туйғуларимга эрк бериб, ақлсиз иш қилиб қўйдим

“Манчестер Юнайтед” собиқ бош мураббийи Луи ван Гал нима сабабдан Бельгия терма жамоасида ишлашдан воз кечганини айтиб ўтди.

- Ўйлашимча, ўз фаолиятимни Бельгия терма жамоасида давом этирсам мен учун ажойиб тажриба бўларди, аммо ғазабланганим туфайли мен бу таклифдан воз кечдим.

Албатта, бундай қарор қабул қилишда хато қилдим. Ўзимнинг туйғуларимга эрк бериб, ақлсиз иш қилиб қўйдим. Мен ўз ишимнинг устаси, муваффақиятли мураббий эдим ва жахон футболига зарарим тегмаслигини хоҳлардим.

МЮ раҳбарияти мен билан даҳшатли муносабатда бўлдилар ва буни “Юнайтед” собиқ футболчилари бошлашганди, уларнинг норозиликлари мен қўяётган ўйин услубида эди. Ўша даврда биз уйишган ва аниқ ўйинни йўлга қўйгандик, аммо футболчилар ўртасида обрў-эътибор йўқотишим, ўйин услубимни ўзгаришига олиб келди, - дейди ван Гал Volkskrant нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!