Варди "Эвертон"да Лукакунинг ўрнини эгаллаши мумкин

4 июнь, 18:30 312

Варди

Ливерпулнинг "Эвертон" клуби "Лестер" ҳужумчиси Жейми Вардини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Daily Express нашрининг маълум қилишича, бу Ромелу Лукакунинг жамоадан кетиши билан боғлиқ. Бельгиялик футболчига "Челси" ва "МЮ" жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда ва у катта эҳтимол билан жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.
Ўз навбатида Варди ўтган йили "тулкилар" билан шартномасини узайтирган бўлсада, жамоадан кетиши мумкин. Айтиш лозимки, Варди "Лестер" спорт директори Стив Уолш билан яқин дўст ҳисобланади ва шу боис жамоани тарк этиши бироз осон кечиши мумкин.
Маълумот учун, Варди жорий мавсум АПЛда ўз ҳисобига 13та гол ёздириб қўйишга эришган.