Венгер АПЛда биринчи марта Моуриньо жамоасини мағлуб қилди

7 май, 22:14 252

Венгер АПЛда биринчи марта Моуриньо жамоасини мағлуб қилди

 

Англия чемпионати 36-турида “Арсенал” жамоаси “Эмирейтс” майдонида “Манчесте Юнайтед” клубини қабул қилди. Гранит Жака ва Данни Уэлбекнинг голлари “тўпчилар”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Мазкур ўйин Арсен Венгер учун АПЛ доирасида Жозе Моуриньо жамоаси устидан эришилган биринчи ғалабаси бўлди.

АПЛдаги 13 йиллик фаолияти давомида Жозе Моуриньо бугунга қадар Премьер-лигада “Арсенал”дан мағлуб бўлмаганди.