Венгер: “Арсенал”ни яна 4 йил бошқаришим ҳам мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер яна бир бор ўзининг “канонирлар” сафидаги келажаги борасида гапириб ўтди.

“Бошқа жамоани бошқараманми? Агар сиз қайсидир клуб хўжайини бўлсангиз, у ҳолда мени ишга таклиф қилишингиз мумкин. Бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Мен ўзимнинг нималарга қодир эканимни “Арсенал”да исботлаб қўйдим. Ўйлайманки вазиятни таҳлил қилиш учун етарли тажрибага эгаман.

Кўрамиз, балким “Арсенал”ни яна 4 йил бошқарарман, балким ундан камроқдир. Ҳозирча бу ҳақда аниқ бир нарса дея олмайман”, - дейди франциялик мутахассис The Guardian нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор ОАВларда ёзда Венгернинг “Арсенал”ни тарк этиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!