Венгер: Мени олдинда нималар кутаётганини биламан

19 март, 08:10 318

Венгер: Мени олдинда нималар кутаётганини биламан

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган “Вест Бромвич” ва “Арсенал” жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Ўйин кутилмаганда “канонирлар”нинг 3:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Учрашувдан сўнг “Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер ўзининг жамоадаги келажагига нуқта қўйилганлигига шаъма қилди.

“Мен келажакда нима бўлишини биламан. Тез орада сизлар ҳам бу борада хабар топасизлар”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, кечаги мағлубиятдан сўнг “Арсенал” очколари сони 50талигича қолди ва тўпчилар мусобақанинг 5-ўрнида боришмоқда. 6-ўриндаги “Эвертон” ҳисобида ҳам ҳудди шунча очко мавжуд.