Вентура Верраттининг ўрнига кимни чақирди

Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура таркибда икки ўзгаришни амалга оширди.

Унга кўра, жароҳатланган Марко Верратти ҳамда Лоренсо Пеллегриниларнинг ўрнига “Аталанта” ярим ҳимоячиси Браян Кристанте ва “Интер” хавбеки Роберто Гальярдинилар терма жамоадан чақирув олди.

Маълумот учун, Италия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Македония(6 октябр) ва Албанияга(9 октябр) қарши баҳсларда иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!