“Вест Бромвич” бош мураббий билан шартномани узайтирди

 

Англиянинг “Вест Бромвич” жамоаси бош мураббий Тони Пюлис билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

59 ёшли уэльслик мутахассиснинг аввалги келишуви муддати 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди.

Томонлар уни яна бир йилга узайтириш борасида келишиб олди. Қайд этиш керакки, Пюлис “Вест Бромвич”га 2015 йилдан буён мураббийлик қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!