"Вест Хэм" Арбелоа билан шартномани узайтирмоқчи эмас

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ҳимоячиси Альваро Арбелоа мавсум якунлангач жамоани тарк этади. Боиси, унинг “болғачилар” билан тузган амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади, раҳбарият эса у билан келишувни узайтирмоқчи эмас. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли испаниялик футболчи “Вест Хэм” сафига ўтган йилнинг августида келиб қўшилган эди. Бироқ, у мавсум давомида жамоа бош мураббийи Славен Биличнинг ишончига кира олмади ва ўтган давр мобайнида бор йўғи премьер-лиганинг 3та баҳсида майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!