"Вест Хэм" Билич билан келишувни узайтирмоқчи эмас

29 март, 17:25 269

Лондоннинг “Вест хэм” клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Славен Биличга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмаяпти.

The Telegraph нашрининг хабар беришича “болғачилар”нинг жорий мавсумда қайд этаётган натижалари раҳбариятнинг шундай қарор чиқаришига сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, хорватиялик футболчининг “Вест Хэм” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, “Вест Хэм” айни дамда премьер-лиганинг ўтган 29 тур натижаларига кўра турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.