"Вест Хэм" Биличга яна имконият берди

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби раҳбарияти АПЛнинг ўтган 9та тур якунларига кўра жамоа 16-поғонани эгаллаб турганига қарамай бош мураббий Славен Билични истеъфога чиқаришга шошилмаяпти.

Хорватиялик мутахассисга вазиятни тўғрилаш учун сўнгги имконият сифатида олдинда турган 2та баҳс синов тариқасида берилди. Агар “болғачилар” 25 октябрь куни Англия лига кубоги доирасида “Тоттенхэм”га қарши ва 28 октябрь куни премьер-лига доирасида “Кристал Пэлас”га қарши ўйинларда ижобий натижалар қайд эта олишмаса, билич истеъфога чиқарилади.

Қайд этиш лозимки, Биличнинг “Вест Хэм” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!