“Вест Хэм” Бразилия клубидан ҳимоячи сотиб олди

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби "Коринтианс" ҳимоячиси Фабиан Бальбуэна билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Бироқ, 26 ёшли парагвайлик футболчи учун “болғачилар”нинг Бразилия клубига қанча пул тўлашгани маълум қилинмаяпти. Фақатгина футболчининг янги жамоаси билан 2021 йилга қадар шартнома имзолагани маълум ҳолос.

Маълумот учун, Бальбуэна "Коринтианс" сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У шу давр мобайнида жами 80та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!