"Вест Хэм" ўз тарихидаги энг йирик трансферни амалга оширди

Римнинг “Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Фелипе Андерсон энди фаолиятини “Вест Хэм”да давом эттирадиган бўлди.

Лондонликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик футболчи “болғачилар” билан 4 йиллик шартнома имзолаган. Ўз навбатида “Вест Хэм” Андерсон учун римликларга 35 млн евро тўлаган.

Қайд этиш лозимки, Фелипе Андерсон “Вест Хэм” тарихидаги энг йирик трансфер бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!