“Вест Хэм” ёзда “Челси” ҳужумчисини сотиб олмоқчи

12 май,2017, 12:25 305

“Вест Хэм” ёзда “Челси” ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ёзги трансфер даврида ҳамшаҳари “Челси” ҳужумчиси Миши Батшуайини ўз сафига кўшиб олишни режалаштирмоқда.

Daily Mirror нашрининг маълум қилишича, 23 ёшли бельгиялик футболчи Славен Билич жамоасининг асосий трансфер нишонига айланган. Ўз навбатида “аристократлар” раҳбарияти ҳам уни жамоада ушлаб туриш ниятида эмас ва агар футболчи ўзи истаса, уни бошқа жамоага ижарага бериб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Батшуайи жорий мавсум АПЛда жами 17та баҳсда иштирок этган, аммо, уларнинг ҳеч бирида ўйинни асосий таркибда бошламаган. Шундай бўлсада, у ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Челси” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.