Виллиан фаолиятини "Барселона" ёки "Эвертон"да давом эттириши мумкин

20 июнь, 13:35 175

Виллиан фаолиятини

Мавсумлар оралиғида “Реал Сосьедад” клубини тарк этиши кутилаётган форвард Виллиан Жозе фаолиятини давом эттириши учун бир неча клублардан таклифларга эга.

Marca нашрининг ёзишича 25 ёшли бразилиялик футболчига Каталониянинг “Барселона”си жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айтиш керакки, “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти айни дамда MSN (Месси, Неймар, Суарес) триосидан бири сафдан чиққанда, унинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи қидирмоқда.

Виллиан учун иккинчи жиддий таклиф Англиянинг “Эвертон” клубидан бўлмоқда. Ливерпуль шаҳри клуби ўзининг тажрибали ҳужумчиси Ромелу Лукакуни “Челси”га сотиб юборишга яқин турибди.  “Ирисчилар” айнан бельгиялик футболчининг ўрнига муносиб ҳужумчи сифатида Виллиан номзодини ҳам кўриб чиқишмоқда.

Маълумот учун, Виллиан ўтган мавсум “Реал Сосьедад” сафида жами 34та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.