"Вильярреал" ҳам янги футболчи сотиб олди

"Велес Сарсфилд" клуби ярим ҳимоячиси Сантьяго Касерес фаолиятини "Вильярреал"да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 21 ёшли аргентиналик футболчи “сариқ сув ости кемаси” билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган. Ўз навбатида "Вильярреал" эса ушбу трансфер учун "Велес Сарсфилд"га 10 млн евро тўлаган.

Маълумот учун, Касерес асли "Велес Сарсфилд" тарбияланувчиси ҳисобланади ва у ушбу жамоанинг асосий таркибида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!