Виталий Денисовнинг Қатарга қарши иштироки тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади

22 март, 18:30 505

Виталий Денисовнинг Қатарга қарши иштироки тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши ЖЧ–2018 турнири “А” гуруҳи 6-тур учрашувини ўтказиб юборади.

Терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга қарши учрашув олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам буни тасдиқлади. Москванинг “Локомотив” сафида тўп сураётган Виталий Денисов “Спартак” клубига қарши (1:1) Россия чемпионати 20-турида жароҳат олганди. Шу сабабли у Малайзияга бора олмади.

Ўзбекистон футбол Федерацияси Виталий Денисовнинг аҳволини кузатиб боряпти. Унинг  Қатарга қарши Тошкентда бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этиш-этмаслиги тиббий кўрикдан сўнг маълум қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, Қатар терма жамоасига қарши учрашув 28 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00 да бошланиши кўзда тутилган.