WBO Пакьяонинг мағлуб бўлганини яна бир марта тасдиқлади

11 июль, 13:16 462

WBO Пакьяонинг мағлуб бўлганини яна бир марта тасдиқлади

Хабарингиз бор, 2 июль куни 66,68 кггача бўлган вазн тоифасида австралиялик Жефф Хорн филиппинлик Мэнни Пакьяо билан бутунжаҳон бокс серияси (WBO) чемпионлик камари учун кураш олиб борган эди. 12 раунд давом этган мазкур қарама-қаршиликда ҳакамларнинг қарорига кўра Хорн ғолибликни қўлга киритган эди.

Бироқ жангдан сўнг Пакьяо WBO ташкилотидан натижаларни кўриб чиқишни таклиф қилган. Агар натижалар ҳаққоний бўлса, реванш жанг ўтказишни мақсад қилганини маълум қилган эди.

– Мустақил ҳакамлар кузатувидан сўнг Хорн етти раундни, Пакьяо эса беш раундни ютгани маълум бўлди. Шундай экан жанг ғолиби австралиялик Жефф Хорн ҳисобланади, – дейилади хабарда.

Пакьяо ўтган йили Филиппин парламентидан жой олган эди. Бироз ўтиб эса яна катта рингга қайтишга қарор қилган эди. 38 ёшли боксчи шу вақтгача 59 ғалаба (38 нокаут), етти мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. 29 ёшли Хорн ҳисобида эса 17 ғалаба (11 нокаут), биттадан мағлубият ва дуранг мавжуд. У илк марта жаҳон чемпионлиги титулини қўлга киритди.