WBO Пакьяо мағлуб бўлган жанг натижаларини қайтадан кўриб чиқади

9 июль, 21:05 486

WBO Пакьяо мағлуб бўлган жанг натижаларини қайтадан кўриб чиқади

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) филиппинлик Мэнни Пакьяо ва австралиялик Жефф Хорн ўртасида бўлиб ўтган жанг натижаларини текшириб кўришга қарор қилган, дея хабар беради ташкилот расмий сайти.

У боксчилар ўртасидаги қарама-қаршилик 2 июль куни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтган ва Хорн ҳакамларнинг қарорига кўра ғолиб деб топилган эди.

Кейинроқ филиппинлик боксчи ташкилотдан натижаларни қайта кўриб чиқишн талаб қилган. У шунингдек, реванш жангини ўтказишни ҳам режалаштирмоқда.